Хабарингиз бор, айни кунларда “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлигининг 3-босқичида белгиланган вазифаларнинг ижроси пойтахтимиз ҳудудларида изчиллик билан амалга ошириб келинмоқда. Ойлик доирасида пойтахт ИИББ ҳудудий тузилмалари томонидан кенг қамровли тезкор тадбирлар қаторида жорий йилнинг 3 ноябрида Президентимиз томонидан имзоланган “ Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бандларининг ижросини самарали амалга оширишга ҳам муҳим эътибор қаратилмоқда.
2025 йилнинг 22 ноябрь куни тахминан соат 12.30 ларда пойтахт ИИББ ҳамда Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ тезкор ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда ўзини шубҳали тутган, 1974 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро Ю. Ботир ходимларнинг диққатини тортди. Ушбу шахс тўхтатилиб холислар иштирокида текширилганда, қўлидаги сумка ичидан қора целлофан пакетга ўралган 35 дона гугурт қутисига солинган ўткир ҳидли, яшил моддалар борлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.
Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра ушбу моддалар гиёҳвандлик воситаси эканлиги ўз тасдиғини топди.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (“Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари! Гиёҳвандлик моддалари ёки кучли таъсир қилувчи воситаларни тарқатиш билан шуғулланувчилар, шунингдек наркограффити ёзувларини ёзиб кетувчи шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, ИИВ нинг 71-231-55-54, 71-231-55-00, 77-353-5500, 77-454-55-00 телефон рақамларига ёки @stopnarko_bot телеграм бот орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.