20 Ноябр 2025 йил 205

Гиёҳвандликка “Йўқ”, деймиз!

Президентимиз томонидан жорий йилнинг 3 ноябрида “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан туманда жойлашган INHA университетида “Гиёҳвандликка “Йўқ”, деймиз!” шиори остида тарбиявий-профилактик тадбир ўтказилди. Унда билим даргоҳининг профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этди. Сўзга чиққанлар йиғилганлар эътиборини мазкур фармоннинг асосий мақсадлари, мазмун-моҳиятига қаратди.

Хусусан, гиёҳвандлик воситалари психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, ёшларда гиёҳвандлик иллатига муросасизлик муносабатини шакллантириш, ижтимоий тармоқлар орқали, аҳоли айниқса, вояга етмаганлар ва ёшлар орасида гиёҳвандлик ҳамда заҳарвандлик моддаларининг тарқатилиши олдини олиш масалалари қайд этилди. Гиёҳвандлик ортидан содир бўлаётган мудҳиш ва аянчли жиноятлар, оилаларнинг ҳалокати, инсоннинг тубанлашуви каби ҳолатлар мисоллар орқали очиб берилди. Шунингдек, ёшлар соғлом ҳаёт тарзини танлаши, зулматга эмас нурга, ёрқин келажак томон интилишлари, ўқув даргоҳида фақат билим эгаллаш учун ҳаракат қилишлари лозимлиги, мамлакатимизнинг комил ва бахтли инсонлари бўлиб етишишлари йўлида тинмай ҳаракат қилишлари таъкидланди. Гиёҳвандликнинг барча кўринишларига мутлақ муросасизлик, ахборот хуружларига алданмаслик, ҳар қандай убҳали ҳолатларга ҳушёрлик билан ёндашишга чақирилиб, соғлом турмуш тарзига амал қилиш бўйича муҳим тавсиялар айтиб ўтилди. Маърузалар сўнггида талабаларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари тингланиб, мавзуга алоқадор кўплаб саволларига жавоблар берилди.

Барча янгиликлар

Text to speech