13 Декабр 2022 йил 1760

Ўғрилик жинояти фош этилди

Шайхантоҳур тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг 7 декабрь куни, номаълум шахс кийим дўконидаги кийиниш хонасидан, 45 ёшли Жадида Н.га тегишли сумка, телефон ва пулларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Умумий зарар 16.550.000 сўмни ташкил этди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 41 ёшли Нилуфар Э. аниқланиб, қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Жамоат ва аҳоли гавжум бўлган жойларда, шахсий буюмларингизга ҳушёр бўлинг.

Барча янгиликлар

Text to speech