Фарзандингиз ёки бошқа яқинларингиз психофаол моддаларни сотувчи (закладкачи) сига айланиб қолганлигини қандай билиб олиш мумкин?
Узоқ йиллик тажрибалар шуни кўрсатадики, ҳар қандай жиноятни ошкор қилувчи белгилари мавжуд. “Закладчик”лар томонидан ўз жиноий фаолиятининг усул ва тактикаларини ўзгартиришларига қарамасдан, уларни ошкор қилувчи қуйидаги белгилар мавжуд:
— ёнида бесабаб катта миқдорда пуллар пайдо бўлиб қолиши; — бошқа шахслар номига очилган банк карталарининг пайдо бўлиши; — юриш-туришда бирдан ўзгаришлар (қимматбаҳо буюмлар, янги русумли телефон, қимматбаҳо кийимлар); — телефонда расмларга координаталарни тушириш имконини берувчи махсус иловалар (“ViPole”, “Jabber”, “Wеchаt”, “Сигнал”) ўрнатилганлиги; — шахсий буюмлари ичида кўп ҳолларда изолента, скотч ва кичик пакетлар бўлиши; — телефонида турли чекка жойларнинг локациялари бўлиши; — ҳар қандай аниқлаштирувчи саволларга қўрқувни пайдо бўлиши (кеча қаерда эдинг, бунча пулни қаердан олдинг каби); — ижарага автомашина олиш ҳолатларининг мунтазам кузатилиши.
Юқорида кўрсатиб ўтилганларнинг барчаси дастлабки белгилар бўлиб, уларни қайта текшириш лозим. Шу билан бирга, 70-80 фоиз ҳолатларда психофаол моддаларни ташувчиларнинг ўзи ҳам уни суиистеъмол қилади. Шу боис, суиистеъмол қилувчи шахслар билан ташқи белгилари деярли ўхшаш бўлади.