6 Январ 2023 йил 1954

ЭЪЛОН

Ҳурматли ички ишлар органлари фахрийлари!

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан пойтахт ички ишлар органларининг шонли тарихини муҳрлаш мақсадида тарихий маълумотлар (фото, видео, аудио ва бошқалар) тўпланмоқда.
Мақсад ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этиш, мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ходимлар онгида Ватан тақдири ҳамда келажаги учун дахлдорлик туйғуларини янада мустаҳкамлашга қаратилган.
Мазкур тадбирларни амалга ошириш бўйича Тошкент шаҳар ИИББда мувофиқлаштирувчи ишчи комиссия фаолияти йўлга қўйилган.
Шунинг учун Сизнинг ички ишлар органларидаги фаолиятингизга алоқадор маълумотларни (қайтариб бериш шарти билан) ҳудудий ички ишлар органларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул раҳбарлар орқали юборишингизни (қисқача изоҳ ва шарҳлари билан) сўраймиз.

Алоқа учун телефон рақами: 71-206-41-18

Барча янгиликлар

Text to speech