25 Сентябр 2025 йил 420

Ёшлар билан очиқ мулоқот

Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ бошлиғи полковник Отабек Жамолов Ўзбекистон Давлат Консерватория талабалари ва Ботир Зокиров номидаги Миллий Эстрада санъати институти талабалари билан "Хавфсиз ва соғлом даргоҳ" шиори остида давра суҳбати ўтказди. Унда талаба-ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп дори воситалари тарқалишининг олдини олиш, кибержиноятлар қурбонига айланмаслик учун нималарга риоя қилиш юзасидан тавсиялар берилди. Учрашувда талабалар ўртасида содир этилаётган жиноятчилик ва унинг олдини олиш, ёшлар ўртасида соғлом муҳитни шакллантиришга эътибор қаратилди. Шунингдек талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлари билан туман ИИО ФМБ бошлиғига мурожаат қилишди. Очиқ мулоқот шаклида ўтган мазкур учрашувда талабалар кўплаб қизиқарли маълумотларга эга бўлишди.

Барча янгиликлар

Text to speech