19 Июл 2025 йил 1151

Автоуловлар ҳаракати қисман чекланади!

Мирзо Улуғбек туманидаги Мустақиллик шох кўчаси ва Шахрисабз кўчаларидаги бир қатор манзилларда таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли 19.07.2025 йил соат 22:00 дан 24.07.2025 йил 00:00га қадар қуйидаги манзилларда йўлнинг маълум бир қисми (маълум бир тасмаси) вақтинчалик автоуловлар ҳаракати учун чекланади. Автоуловлар ҳаракати йўлнинг бошқа қисмида (бошқа тасмасида) давом эттирилади.

– Мирзо Улуғбек кўчасидан ҳаракатланганда Мустақиллик шох кўчаси билан кесишмасида ҳамда Мирзо Улуғбек кўчасидан ҳаракатланганда, "Буюк Ипак йўли" кўчаси билан кесишмасида (1-расм).

– Оққўрғон кўчаси билан ҳаракатланганда Мустақиллик шох кўчаси билан кесишмасида (2-расм).

– Шахрисабз кўчасининг Олой кўчаси билан кесишмаси (3-расм)

– Мустақиллик шох кўчасининг Ҳамид Олимжон майдони манзилида (4-расм).

Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз! Таъмирлаш ишлари кун-у, тун олиб борилади ва тез фурсатларда автоуловлар ҳаракати тикланади.

Барча янгиликлар

Text to speech