Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ да Бош бошқарма аппарати ҳамда ҳудудий тузилмаларида хизмат қилаётган ёш хотин-қизлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бош инспектори, подполковник Идалия Миниханова ёш ходималарнинг хизматга мослашуви жараёнида “Инсон қадри учун” тамойили асосида уларнинг маънавий-ахлоқий, ишчанлик ва касбий сифатларини юксалтириш, хизмат кўникмалари шаклланишида қўллаб-қувватлашга қаратилган тренинглар ўтказиш йўлга қўйилгани, хотин-қизларнинг фаолият юритишлари учун барча шарт-шароитлар ва имкониятлар яратилганлиги, уларнинг оғирини енгил қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида сўнгги йилларда қатор қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинганлиги, шунингдек, хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилаётганлиги тўғрисидаги маълумотларга тўхталди.
Шунингдек, пойтахт ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар билан ижтимоий-ҳуқуқий фаолиятни ва маданий тадбирларни самарали амалга ошириш, соғлом турмуш тарзига, тартиб-интизомга, қонунчиликка амал қилиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказиб келинаётгани таъкидланди.
Шунингдек, ИИББ Психологик таъминлаш гуруҳи катта психолог-полиграфологи, катта лейтенант Н.Ибодуллаева ва Яккасарой тумани ИИО ФМБ Психологик таъминлаш гуруҳи катта психологи, капитан С.Кадировалар томонидан йиғилганлар билан семинар-машғулот ўтказилди. Улар томонидан фуқаролар билан мулоқотга киришиш, жиноятларни олдини олишда жиноятчи шахсларнинг психологияси бўйича тушунтиришлар, руҳий-ҳиссий техникаларни қўллаш ва фойдаланиш бўйича тавсия ва таклифлар берилди.