23 Август 2025 йил 644

Диққат марказида – ёшлар

Республикамизнинг шаҳар, туманларида раҳбар ҳамда ваколатли ходимларнинг фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида амалга ошириб келаётган шахсий ва сайёр қабуллари кўплаб муаммоли масалаларни ҳал қилишда ўз самарадорлигини кўрсатмоқда. Халқ дарди билан яшаш, юзма-юз ўтириб, уларнинг муаммоларини ўрганиб ечимини топиш, халқ ичига кириб бориш орқали юртдошларимизнинг адолат, қонун устуворлигига бўлган ишончи мустаҳкамланмоқда. Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Ўзбекистон шахмат федерацияси”нинг боғида ана шундай қабулларнинг навбатдагиси бўлиб ўтди. Унда туман раҳбарлари: ҳоким Бобур Абубакиров, ИИО ФМБ бошлиғи Отабек Жамолов, туман прокурори Акмал Усманов, давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Хожиакбар Мулладжановлар олий таълим муассасалари ва мактаб битирувчилари билан учрашдилар. Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган бу қабул ёшларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш, келажакдаги устувор йўналишларни белгилаш ва бандлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммоларга қаратилди. Ушбу сайёр қабулда туман ИИО ФМБ бошлиғи полковник О.Жамолов томонидан 15 нафар ёшлар қабул қилиниб, уларнинг 10 нафарини доимий иш билан таъминлаш, 3 нафарига имтиёзли кредит ажратиш, 2 нафарига ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш масалалари кўриб чиқилди. Ҳар бир ёшнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли мутасаддиларга зарурий топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди. Бу каби келажагимиз давомчиларига бўлган эътибор пойтахтимизнинг барча туманларида амалга оширилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech