"Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан мамлакатимиз Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги алоҳида хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги шарафли бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, соҳада юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар орден ва медаллар билан мукофотлансин:
“Дўстлик” ордени билан
Гордиенко Оксана Михайловна – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси муҳим топшириқлар бўйича инспектори Юксак мукофот билан ҳамкасбимизни бутун шахсий таркиб номидан табриклаймиз.