Пойтахтимизнинг Яккасарой туманида ўтказилган йиғилишди туман ҳокими, прокурори, ИИО ФМБ бошлиғи, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамда мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар туман маҳаллаларида хавфсиз муҳитни шакллантириш, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотларни тақдим этишди. Шунингдек, куни кеча Президентимиз бошчилигида Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш ва жамоат хавфсизлигини самарали таъминлашга қаратилган намунавий амалиётни жорий этиш масалалари юзасидан ўтказилган танқидий руҳдаги видеоселектор йиғилишида қайд этиб ўтилган ҳолатларга эътибор қаратилди. Масъуллар томонидан ҳар бир маҳалладаги криминоген вазият, муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ҳисоботлар тингланди ҳамда соҳадаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш борасида раҳбарларга аниқ ва манзилли топшириқлар берилди. Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишларнинг самарадорлигини ошириш бўйича фикр алмашдилар. Хусусан, бу йўналишда тизимли ёндашувни кучайтириш, профилактик ишлар самарадорлигини ошириш, маҳаллада “Хавфсиз ҳудуд” тамойилини тўлиқ жорий этиш бўйича қатор аниқ вазифалар белгиланди. Ваколатли раҳбарлардан соҳада шахсий жавобгарликни кучайтириш, идоралараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ҳар бир мурожаатга ўз вақтида муносабат билдириш қатъий талаб этилди.Тадбир якунида масъул ходимларга профилактик тадбирлар ижросига жиддий ва янгича ёндашув, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлашга доир зарурий кўрсатмалар берилди.