20 Октябр 2025 йил 423

Бектемир туманида сайёр суд бўлиб ўтди

Куни кеча пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган “Роҳат” маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биноси мажлислар залида, Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг сайёр суд мажлиси ўтказилди. Тадбирда туман ИИО ФМБ пробация назоратида турувчи ўттиздан ортиқ шахслар, маҳалла ёшлари ҳамда маҳалла аҳли қатнашди. Тадбир аввалида тумандаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг ҳолати бўйича маълумотлар берилди. Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш нафақат ички ишлар ходимларининг вазифаси, балки маҳалла аҳлининг ҳушёрлиги ва огоҳлигига, биргаликдаги саъй-ҳаракатларига боғлиқлиги таъкидланди. Бу борада бир ёқадан бош чиқариб ишлаш, лоқайдлик ва бепарволикка йўл қўймаслик, ҳар бир салбий ҳолатлар бўйича зудлик билан профилактика ходими ва бошқа масъулларни хабардор қилиш, маҳалла осойишталиги ва тинчлиги бузилса, ҳар бир хонадоннинг тинчлиги бузилишига урғу берилди. Сўнгра пробация ходимларининг маҳкумнинг хулқ-атвори, қилмишидан пушаймонлиги, тузалиш йўлига кирганлиги, ҳалол меҳнатни танлагани бўйича тайёрланган тақдимномасига кўра суд томонидан тўрт нафар шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 73-моддасига асосан, муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод этилди. Тузалиш йўлига ўтмасдан, белгиланган чекловларни бузган икки нафарининг ўталмай қолган жазо муддати Жиноят кодексининг 46-моддага асосан оғирроғига ўзгартирилди.

Барча янгиликлар

Text to speech