Халқимизнинг, ҳар бир фуқаронинг манфаатларини ҳимоя қилиш, қонуний кафолатларини таъминлаш фуқаролик жамиятини яратишнинг пойдеворидир. Кейинги йилларда юртимизда ҳар бир соҳа ва йўналишда фуқароларнинг қонуний талабларини ўрганиш, ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга устувор вазифа сифатида қаралаётгани қувонарли. Кўплаб юртдошларимиз ечимини излаётган муаммолар, ўйлантираётган саволлари раҳбарларнинг шахсий ва сайёр қабулларида тингланиб, қонуний ҳал этилмоқда. Навбатдаги сайёр қабул пойтахтимизнинг Бектемир ҳамда Яшнобод туманлари аҳолиси билан ўтказилди.
Қабул жараёнида турли масалаларда мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 11 таси жойида ижобий ҳал этилди, 5 таси бўйича тушунтириш берилиб, кўриб чиқиш қўшимча муддат талаб этадиган 19 та мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди. Шунингдек, пойтахтимизнинг Бектемир ва Яшнобод туманлари ИИО ФМБ Пробация хизмати ҳисобида турган жами 8 нафар фуқаролар Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди. Қабул якунида фуқаро Н.Т.Эшабаева ички ишлар органлари ходимлари иш фаолияти бўйича ўз миннатдорчилигини билдирди.
Бу каби қабуллар пойтахтимизнинг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда.