24 Апрел 2024 йил 996

Бектемир тумани секторлар фаолияти мониторинг қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар филиали раҳбари Шохрух Мамаджанов ҳамда сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси раҳбари ва тегишли мутасаддилар томонидан Бектемир тумани секторлари фаолияти таҳлил қилинди.

Ўрганишлар давомида ишчи гуруҳ туманнинг  ҳар 4 та сектор штабида бўлиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, сектор масъуллари билан йиғилиш ўтказилиб, Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор ҳамда “samaradorlik.uz” электрон платформасининг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди. Уларга келгуси вазифалар, йўл қўйилган камчиликлар юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Барча янгиликлар

Text to speech