Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги
Ҳурматли Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари, ҳамкасблар, фахрийлар ва Ватанни ҳимоя қилиш йўлини танлаган шарафли касб эгалари!
Сизларни “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти ва шахсан ўз номимдан табриклайман! Сизларга мустаҳкам соғлиқ, бахту саодат, хонадонингизга тинчлик ва файзу барака тилайман! Ўз ҳаётини юртимиз тинчлиги ва осойишталигини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли ишга бағишлаб келаётган ходимлар, муҳтарам фахрийлар ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамкасбларимизнинг оила аъзоларига чуқур миннатдорчилик изҳор этаман. Азиз ҳамкасблар, Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари, Ватанни ҳимоя қилишдек шарафли касб эгалари, масъулиятли ишларингизда омад ҳамиша ёр бўлсин!
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов