30 Декабр 2022 йил 863

Банкоматдан содир этилган ўғрилик юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 30 декабрь куни тахминан соат 06.30 ларда номаълум шахс Яшнобод тумани Жарқўрғон кўчасида жойлашган савдо дўконининг олдида ўрнатилган банкоматдан ўғрилик содир этган. Хабар юзасидан зудлик билан воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи етиб борган. Тергов ҳаракатларини олиб бориш, далилларни ва изларни аниқлаш мақсадида жиноят содир этилган ҳудуд ўрнатилган тартибда ўраб олинган.
Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноятни тўлиқ фош қилиш мақсадида малакали ходимлардан иборат тергов-тезкор гуруҳи тузилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech