Сергели тумани ҳокими ҳамда туман ИИО ФМБ бошлиғи ҳудудлардаги ҳолатни ўрганиш мақсадида “Нилуфар” ва “Дарё бўйи” маҳаллаларида бўлди. Ўрганиш давомида туман раҳбари ҳудуднинг ободонлаштириш ҳолати билан бирга кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи Бошқарув сервис компаниялари фаолиятини ҳам алоҳида назоратдан ўтказди.
Айниқса, қишки мавсумда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш, кўп қаватли уйларнинг техник ҳолати ва ҳудудлар озодалиги масаласига жиддий эътибор қаратилди. Ҳоким маҳалла аҳли билан мулоқот қилиб, сервис компаниялари ишидан аҳолининг қониқиш даражасини сўради ҳамда аниқланган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш бўйича масъулларга қатъий топшириқлар берди.
Ҳудудларни обод қилиш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича ишлар қатъий назоратга олинди.