4 Август 2025 йил 432

Шайхонтоҳур туманида навбатдаги қабул бўлиб ўтди

Фуқароларимизнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ижтимоий-маиший муаммоларига ечим топиш мақсадида, жойларда мутасаддилар томонидан шахсий ҳамда сайёр қабулларнинг ташкиллаштирилиши ўз самарадорлигини кўрсатмоқда.

Жорий йилнинг 2 август куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ бошлиғи, полковник Отабек Жамолов томонидан навбатдаги қабул ўтказилди. Унда 21 та мурожаатлар кўриб чиқилди. Уларнинг 10 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди. 11 таси қўшимча ўрганиш талаб қилганлиги боис, ижро муддатлари белгиланиб, назоратга олинди. Шунингдек, мазкур мурожаатлар ижроси бўйича масъулларга алоҳида вазифа ва топшириқлар берилди. Таъкидлаш жоизки, аҳоли кенг қатламлари билан ишлаш, муаммоларини ҳал этиш, ҳуқуқ ва манфаатларининг қонуний кафолатларини таъминлашга қаратилган бу каби тадбирлар фуқаролар томонидан олқишланиб, уларнинг қонунга, инсонийлик тамойилларига муносабатнинг ижобий шаклланишига сабаб бўлмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech