12 Июн 2025 йил 902

Аёллар бандлиги таъминланмоқда

Юртимизнинг равнақи, маданий-маърифий юксалиши кўп жиҳатдан аёлларимизнинг донолиги, зукколиги, саранжом-саришталигига боғлиқ. Бежизга давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларимизни жамият ривожида роли ва фаол иштирокини оширишга, ҳар томонлама билимли бўлишига эътибор қаратилаётгани йўқ.

Сергели тумани ИИО ФМБ ходимлари ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида куни кеча ташкиллаштирилган тадбирда ана шу мақсадлар кўзланган. Туманнинг “Аёллар daftari”da рўйхатда турувчи йигирмадан ортиқ ишсиз бўлган хотин-қизларнинг Бектемир туманида кўп йиллардан буён фаолият юритиб келаётган “Artel” корхонасига ташрифи уюштирилди. Корхона масъуллари иш фаолияти, ишчиларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар бериб, маош тизими, қўшимча ижтимоий қулайликлар билан бир қаторда иштирокчиларни қизиқтирган кўплаб саволларига жавоблар беришди. Ташриф буюрган хотин-қизларнинг 13 нафари шу жойнинг ўзида ўзларига мақбул келган лавозимларга аризалар топширдилар. Мазкур ташаббус аёллар бандлигини таъминлаш ва уларнинг меҳнат бозоридаги фаоллигини ошириш билан бир қаторда ўзларини жамият ривожининг фаол иштирокчилари, оилавий барқарорликни сақлашдаги ҳиссаларини теран англашига хизмат қилади.

Барча янгиликлар

Text to speech