21 Феврал 2023 йил 1863

Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида кун давомида бўлиб ўтган воқеалар ҳақида қисқача маълумот

“Баркамол авлод” мактаби вакиллари Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказидаги болалар учун навбатдаги ўқув машғулотларини ўтказдилар. Эрталабки бадантарбия саломатликни яхшилайди, бутун кун учун энергия манбаи бўлади ва шу билан бирга боланинг ақлий салоҳиятини оширади. Жисмоний тарбия ўқитувчиси болалар билан янги усулдан фойдаланган ҳолда машғулот ўтказди. Шундан сўнг марказ тарбияланувчилари кимё ўқув хонасига йўл олиб, ўқитувчи томонидан тайёрланган “Менделеев жадвали” мавзуси юзасидан ўз билимларини оширдилар. Навбатдаги дарс тарих фанидан бўлиб, унда ўқитувчи “Буюк бобомиз Жалолиддин Мангуберди” мавзусини кенг ёритиб берди. Юнусобод тумани халқ таълими бўлими психологи Марказдаги болалар билан якка тартибда суҳбат олиб борди.

Тадбир давомида болалар Юнусобод туманидаги «Каратэ» спорт клуби жойлашган мажмуага ташриф буюрдилар. Спорт клуби вакиллари уларга нафақат амалий машғулотлар, балки жанг санъати техникасининг услублари, мактаблари ва хусусиятлари ҳақида ҳам сўзлаб бердилар.

Барча янгиликлар

Text to speech