Тергов бўлинмалари ходимларига ўқув семинар машғулотлари ташкил этилди
Куни кеча Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси шахсий таркиби учун “Айбга иқрорлик ҳақида келишув” институтининг амалиётда қўлланиши юзасидан ўқув семинар машғулотлари ўтказилди. Машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Семинар тергов тизимида хизмат қилиб келаётган ходимларнинг “Айбга иқрорлик ҳақида келишув” институтининг амалиётда қўлланиши, юзага келган муаммолар, қонун доирасида бартараф этиш ва мавзуга оид таклифлар бўйича билим савияси ва амалий кўникмаларини ошириш, келгусида ўзлаштирилган билим ва тажрибаларини ўз фаолиятида тадбиқ этишлари каби долзарб масалаларни қамраб олди. Машғулотлар прокуратуранинг тажрибали мутахассислари томонидан олиб борилди.