7 Январ 2023 йил 1314

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда икки нафар фуқаро бир нафар шахсни кўчада ураётганлиги акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
2022 йилнинг 16 октябрь куни тахминан соат 11.20 ларда 1984 йилда туғилган М.Ю. ва унинг укаси 1989 йилда туғилган М.Ю.лар Яккасарой туманидаги меҳмонхоналардан бирининг олдида бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат тартибини бузиб 1996 йилда туғилган Б.С.ни уриб тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech