28 Июн 2023 йил 1192

Инсон хотира билан тирикдир: устоз ва шогирд

Хизмат вазифаларини адо этиш вақтида ҳалок бўлган ҳуқуқ-тартиб муҳофазачилари. Бу қийин мавзу, айниқса бизнинг тинчлигимиз учун жонларини берган қаҳрамонларнинг дўстлари, қариндош ва яқинлари учун. Чунки вақт аслида яқин кишини йўқотиш азобидан халос этмайди, бу оғриқни даволамайди. Аммо қаҳрамонлар ҳақида гапириш керак. Бунинг сабаби кўп. Улар “хотира билан тирик” бўлганлари учун ҳам, уларнинг жасорати ва фидокрликлари мисолида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи янги авлодни тарбиялаш учун ҳам.
 
Бундай қаҳрамонлардан бири, кўп йиллар Тошкент шаҳар ички ишлар органларида хизмат қилган ва хавфли жиноятчилар билан куршда ҳалок бўлган пролифактика инспектори капитан Наиль Валиулин эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 13-январдаги Фармони билан Н. Валиулин вафотидан кейин II-даражали “Шон-шараф” ордени билан тақдирланди. Одамлари ҳалигача бу ажойиб инсонни ёдга олишади.
 
Декабрь тунларидан бирида (1997 йил 2-декабрь куни), Шайхонтохур тумани ИИБ профилактика инспектори капитан Наиль Валиулин шогирди старшина Абдурашид Тиркашев билан ўзларига қарашли ҳудудни кўздан кечириб чиқаётган эдилар. Ресторан ёнида улар “Жигули” русумли автомобилни кўриб қолишади, бу ҳолат ходимларга ғалати туюлади: чунки машина кундузи ҳам ўша ерда турган эди. “Жигули” маҳаллада яшовчиларга ҳам, ресторан ишчиларига ҳам тегишли бўлмаган... Улар машинага яқинроқ келганларида, қоронғу салонда кимдир борлигини кўришди. Автомобилда уч нафар эркаклар бўлган. Профилактика инспекторлари фуқаролардан ҳужжатларини тақдим этишларини сўрашган. Тайинли жавоб ололмагач, уларга шахсларини аниқлаш учун таянч пунктига боришларини таклиф қилишди. Капитаннинг илтимосига жавобан ҳайдовчи ўриндиғида ўтирган киши машина эшиклари қулфланмаслиги сабабли уни тарк этмаслигини маълум қилган. Қолган икки нафар фуқаролар эса Валиулин билан таянч пунктга боришди. Аммо у ерда ҳам фуқаролар капитаннинг саволларига тайинли жавоб беришмаган. Капитаннинг шубҳаси кучайгач, у автомобилни кўриб чиқишга қарор қилади.
 
“Жигули” салонида ўтирган эркак яқинлашиб келаётган ходимларни кўриб, қуролни тайёрлаб нишонга олди. Буни сезган капитан тўппончаси ола туриб, Абдурашид Тиркашевга имкон қадар узоқроқ масофага кетиб эҳтиёт бўлишни буюрган.
 
Шу пайтда машинада ўтирган киши ўқ узишни бошлади. Унинг шериклари таянч пункти биносидан югуриб чиқиб, ўртоқларига ёрдамга шошишди. Отишма бошланди. Н. Валиулин яралангач ҳам қаҳрамонларча курашишни давом этди. Жиноятчилардан бири қўлига граната олиб, уни кўп қаватли уйлар томон улоқтирмоқчи бўлди. Аммо уни хонадонлар ойнасига улоқтиришга улгурмади: капитан фожеани олдини олишга улгуриб, зарбани ўзи қабул қилди. Жиноятчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Профилактика инспектори “тез ёрдам” машинасида ҳаётдан кўз юмди.
 
Капитан Н. Валиулиннинг довюраклиги ва жасорати сабабли катта фожеанинг олди олинди. Агарда жиноятчи гранатани улоқтиришга улгурганида, қурбонлар сони кўпроқ бўлар эди. Капитан, шогирди Абдурашид Тиркашевни ҳаётини ҳам асраб қолди.
 
Н. Валиулин илгари ҳам кўпни кўрган жиноятчилар билан тўқнашар эди. Ҳар сафар, ўз ҳаётини хавф остига қўйиб бўлса ҳам қонунбузарларни тўхтатарди. У ҳаётидаги сўнгги қўлга олишни ҳам аниқлик ва маҳорат билан амалга ошириб, ҳаётдан қаҳрамонларча кўз юмди.

Барча янгиликлар

Text to speech