Пойтахт ИИББ тизимида хизмат олиб бораётганган аёл ходималарнинг касбий билим ва малакаларини ошириш, ўз касбининг фидойилари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида “Фидойи аёл ходима” кўрик – танлови бўлиб ўтмоқда. Курик танловда ички ишлар органларида камида 5 йил хизмат қилган, маънавий интелектуал салоҳиятга эга, жисмонан соғлом, ижобий тавсифланган аёл ходималар иштирок этишди. Танлов 4 босқичда бўлиб ўтди. Иштирокчилар жанговар қуролни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш ҳамда спортнинг 1000 метрга югуриш ва комплекс машқлар бажариш турлари бўйича беллашгач, ўзларининг соҳавий хизмат, маънавий-маърифий, жанговар ва хизмат тайёргарлиги бўйича билимларини тест синовлари орқали намойиш этдилар.