Бугун, 28 февраль куни Тошкент шаҳар ИИББда “E-nomzod” ёпиқ ахборот тизими ҳамда хизматга қабул қилиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштиришга оид дастур тақдимотига бағишланган брифинг ўтказилди.
Брифингда Тошкент шаҳар иибб бошлиғининг ўринбосари Чориев Алиахмед, Бош бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари Адилов Акмал ва “Smart Base” МЧЖ директори иштирок этди.
Брифингда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ–10-сон “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида «Е-nomzod» ёпиқ ахборот тизимини яратиш, хизматга қабул қилиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш вазифалари белгилаб берилган эди.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ томонидан синов тариқасида «Е-nomzod» ёпиқ ахборот тизими ишга туширилди, мазкур тизим ҳозирда тест режимида ишламоқда. Эндиликда Тошкент шаҳарИИББ ва унинг қуйи тузилмаларига хизматга қабул қилишда номзодларни танлашнинг адолатли ва шаффофлиги таъминланади. Ўрнатилган тартиблар тубдан соддалаштирилиб, бюрократик тўсиқларни бартараф этишга, шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.
Ички ишлар органлари хизматига кириш истагини билдирган фуқаро (номзод) дастурга google хром браузери орқали “Е-nomzod.iibb.uz” ҳаволаси ёки “Toshkent shahar IIBB.uz” sayti орқали кириб ўзининг номзодини рўйхатдан ўтказиш кейинчалик танлов натижалари билан танишиб бориш учун рўйхатдан ўтиш шартларига розилигини билдирган ҳолда саволларга жавоб бериб боради
Номзод дастур орқали берилган анкета саволларга кетма-кет жавоб бериш йўли билан масофадан (online) рўйхатдан ўтади:
номзод маълумоти, мутахассислиги, ҳарбий хизматга муносабати, бўйи, меҳнат фаолияти, яқин қариндошлари ва бошқа маълумотлари тўғрисидаги саволларга жавоб беради;
номзодни дастлабки ўрганиш давомида белгиланган умумий талабларга мувофиқлиги аниқланади;
номзодга режалаштирилган ҳар бир синов босқичлари вақтлари ва жойи тўғрисида хабарнома юборилади;
фуқаролар номзод сифатида рўйхатга олинган вақтда синовлардаги натижалари қайд этилган маълумотлар базаси билан танишиб бориши учун шахсий саҳифалар очилади;
фуқаронинг бирламчи анкета маълумотлари (маълумоти, қачон қайси таълим муассасасини тамомлаганлиги, имтиёзлари, спорт натижалари, ҳарбий хизматга муносабати, судланганлиги ва бошқа, диплом, паспорт, ҳарбий билет рақами ва яроқлилиги), паспорт нусхаси ҳамда мунтазам фойдаланувида бўлган уяли телефон рақамини киритиш орқали (оферта шартлари асосида) рўйхатга олинади.
Номзоднинг тиббий кўрикдан ўтиши автоматлаштирилган тарзда назорат қилиб борилади, белгиланган муддатда (14 кунда) тиббий кўрикдан ўтмаган номзодлар рўйхатдан чиқариб юборилиши тўғрисида огоҳлантирилади (барча жараёнда меҳнат қонунчилигига мувофиқ иш кунлари ҳисобга олинади).
Дастурнинг қулайликлари:
- номзодларни рўйхатга олишдаги узундан-узун навбатларга барҳам берилади;
- ортиқча оворагарчиликлар олдини олинади;
- вақт тежалади;
- эркин рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади;
- электрон навбат жорий этилади;
- автоматлаштирилган тарзда қисқа вақт ичида синов вақтлари тўғрисида хабардор қилиш имконияти яратилади;
- номзодларга синов натижалари қисқа вақтда маълум қилинади ва электрон кузатиб бориш мумкин бўлади;
- бўш лавозимлардан келиб чиқиб зарурий мутахассисликка эга номзодларни автоматик таҳлил қилиш ва танлаш имкониятини беради;
- хизматга қабул қилинган номзодлар келгуси фаолиятини рейтинг назорат қилиш, хизмат пиллапояларидан кўтарилишини ва хизматнинг охирига қадар тизимли ва узлуксиз ташкил этиш йўли билан уларнинг самарадорлиги ҳамда таъсирчанлигини ошириш учун дастлабки маълумотлардан фойдаланиш имкониятини беради;
- хизматга қабул қилишдаги коррупцион омиллар ва унга имкон берувчи шарт-шароитлар кескин камаяди.
Хизматга қабул қилинган номзодлар (бошланғич тайёргарликка юборилган сўнг) рўйхатдан автоматик тарзда чиқарилиб, маълумотлар “Е-кадр” ахборот тизимига интеграция қилинади.