"Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида "ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан, Мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, профессионал миллий армияни шакллантириш, давлат хавфсизлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашдаги катта хизматлари, жамиятда тинчлик ва барқарорликни, халқимиз осойишталигини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ибратли фаолияти, шарафли ва муқаддас бурчини бажаришда мардлик ва жасорат кўрсатгани, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси профилактика катта инспектори Шаропов Кахрамон Ходиевич «Содиқ хизматлари учун» медали билан мукофотланди. Юксак мукофот билан ҳамкасбимизни бутун шахсий таркиб номидан табриклаймиз.