2 Декабр 2022 йил 2154

Яшнобод туманидаги 52-сонли ихтисослаштирилган мактабда байрам тадбири бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ МваФРБ ҳамда Яшнобод тумани ИИО ФМБ масъул ходимларининг ташаббуси билан 52-сонли ихтисослаштирилган мактабда байрам концерти ташкил этилди. 3 декабрь – Халқаро ногиронлиги бўлган инсонлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда мактаб ўқувчилари учун концерт дастури тайёрланди. Концерт иштирокчилари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилиб, шеърлар ўқилди, шунингдек театрлаштирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Тадбир давомида мактаб ўқувчиларига зарурий буюмлар, шунингдек имконияти чекланган болаларга ногиронлик аравачалари совға қилинди.

Барча янгиликлар

Text to speech