Транспорт воситасини олиб қочиш — беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб; г) транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида ўғрилик ёки талончилик йўли билан содир этилган бўлса, — ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат: а) ўта хавфли рецидивист томонидан; б) уюшган гуруҳ томонидан; в) транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида босқинчилик йўли билан содир этилган бўлса, — ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.