“25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг байрам табриги
Қадрли ҳамкасблар, муҳтарам фахрийлар!
Сизларни, 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни, муносабати билан табриклайман.
Жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш, тинчлик ва хавфсизликни муҳофаза қилиш йўлидаги хизматингиз энг олий эҳтиромга сазовордир. Зеро, юртимиз осойишталигини сақлаш, халқимиз фаровонлигини таъминлашда ИИО ходимларининг ўрни беқиёс. Сизларнинг фидойилик, матонат ва жонкуярлик билан бажараётган хизматингиз туфайли фуқароларимиз тинч ҳаёт кечирмоқда, юртимизда осойишталик ҳукм сурмоқда.
Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ходимлари, Сизлар пойтахт ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда туну кун хизмат қилмоқдасизлар. Фидойилигингиз, матонатингиз ва шижоатингиз учун миннатдорлик билдирамиз. Хизматингиз доимо шарафли бўлсин, қалбингизда фахр ва юртга муҳаббат порлаб турсин.
Пойтахт Ички ишлар органларининг барча ходимлари – офицерлар, сержант ва сафдорларни, хизматчиларни, қадрли фахрийларимизни, шунингдек, ўз хизмат бурчини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган ҳамкасбларимизнинг оила аъзоларини байрам билан табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик, хотиржамлик, фаровонлик тилайман. Юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз тинчлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлида олиб бораётган шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда омад ҳамиша ёр бўлсин!
Ҳурмат билан, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи полковник Равшан Султанходжаев