6 Январ 2026 йил 410

2026-йил – янги марралар, янги масъулиятлар йили!

Давлатимиз раҳбари томонидан юртимизда “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилиниши Учтепа тумани учун ҳам катта вазифалар ва кенг имкониятлар эшигини очди.

Учтепа тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Азизбек Азимов, туман прокурори Саидкарим Мухтаров, туман ИИБ ФМБ бошлиғи Акмал Баҳрамов, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари ҳамда маҳалла еттилиги (маҳалла раиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ва банк вакиллари) раҳбарлари иштирокида муҳим йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда асосий мақсад:
➖ ишсизлик, жиноятчилик ва камбағалликдан холи ҳудудлар яратиш;
➖ ҳар бир маҳалланинг ташқи қиёфасини обод ва замонавий қилиш;
➖ инфратузилма ва ижтимоий шароитларни янада яхшилашдан иборат экани таъкидланди.

Маҳалла – жамият таянчи.
Обод маҳалла – кучли жамият, фаровон ҳаёт демакдир.
Тумандаги ҳар бир ҳудудни шундай масканга айлантириш – бугунги энг муҳим вазифамиздир!
Учтепа тумани 2026-йилда янада обод, хавфсиз ва фаровон бўлишига ишонамиз!

Биргаликда ҳаракат қилсак – натижа албатта бўлади!

© Учтепа туман ҳокимлиги

Барча янгиликлар

Text to speech